Янгиликлар

Алишер Узоқов Хамдам Собировнинг клипида Луиза Расуловани севиб қолди — фото

Улар хонанданинг янги клипида суратга тушган

Алишер Узоқов Хамдам Собировнинг клипида Луиза Расуловани севиб қолди — фото

Актёр, телебошловчи Алишер Узоқов Ҳамдам Собировнинг янги клипида Луиза Расуловани ёқтириб қолади.

Актриса Луиза Расулова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида клипнинг суратга олиш жараёнидан лавҳаларни эълон қилган. У қўйган суратлардан актрисани Алишер Узоқов билан севишганлар ролини ижро этганини кўриш мумкин. Луиза Расулова бу Алишер Узоқов билан ҳамкорликдаги илк иши эканини таъкидлаган.

«Бугун жуда ҳам ажойиб съёмка бўлди. Алишер Узоқов билан илк маротаба бирга рол ижро қилдик. Кимнинг клипида суратга тушяпмиз деб ўйлайсиз? Ушбу расмлардан қайси бир образ сизга мақул келди?», — деб ёзади Луиза Расулова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Шунингдек, Алишер Узоқов ҳам суратга олиш жараёнларидаги расмларни Instagram саҳифасига жойлаган. Актёр ҳам ундаги изоҳда Луиза билан илк ҳамкорлиги эканини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алишер Узаков (@alisheruzakov_official)

Инстаблогер, актриса, хонанда Азода ҳам ушбу клипда роль ижро этади. У ҳам саҳифасида бир қанча суратларни эълон қилган.