Янгиликлар

Актриса Феруза Каримованинг оиласи оғир жудоликка учради

Бу ҳақда актриса Instagram саҳифасида маълум қилди

Актриса Феруза Каримованинг оиласи оғир жудоликка учради

Актриса ва хонанда Феруза Каримова Instagram саҳифасида қайнонаси вафот этганини маълум қилди.

Актрисанинг турмуш ўртоғи продюсер Бахтиёр Фаттоҳовнинг онаси вафот этди. Феруза Каримова обуначиларидан қайнонаси ҳаққига дуо қилишни сўраган. Хонанда кўпчиликнинг дуоси ижобат бўлишини айтган.

«Ассалому алайкум. Қайнона онамни дуо қилинг. Кўпчиликнинг дуоси ижобат бўлади деб айтишади. Аллоҳ жойини жаннатда қилсин. ‘Онам деган тилингиздан айланай, болам’, дерди», — деб ёзади Феруза Каримова.