Стиль

Жўрабек 20 килограммга озганининг сирини айтди — видео

Хонанда олдин кийимларига сиғмаган

Жўрабек 20 килограммга озганининг сирини айтди — видео

Актёр, хонанда Жўрабек «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида 20 килограммга озганининг сирини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир кийиб юрган кийимларига семирган пайтида сиғмаган. Хонанда тўғри овқатланиш сабаб бу натижага эришган. Актёр парҳезбоп овқатларни биринчи бор кўрганда, ҳайрон қолган.

«20 килограмм атрофида оздим. Ҳозир кийиб олган костюмимга олдин сиғмаганман. Яқинларим ‘Қорнингиз иянгингизнинг остидан бошланарди’, дерди. Тўғри овқатланиш сабаб озганман. Шундай овқат олиб келиб беришганда кўриб ҳайрон қолганман. Бир ўтиришда ейдиган овқатимни 5 маҳал ейсиз деб олиб келишганди», — дейди у.

Аввалроқ Умидахон озиш учун нималар қилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, озиш учун биринчи ўриндан газли ичимликлардан ва нондан халос бўлиш керак. Хонанда кўп яёв юриш кераклигини айтди. Шунингдек, у нафсни ҳам тийиш лозимлигини таъкидлади.

«Озиш учун биринчи ўринда газли ичимлик ва нондан халос бўлинг. Кўп юришга ҳаракат қилинг. Нафсни тийинг. Уёғини билмайман», — дейди хонанда.

Актриса Ситора Фармонова ҳам самарали озиш сирини маълум қилганди. У «Sevimli» телеканалидаги кўрсатувларнинг бирида шундай мавзу кўтарилганини айтди. Шунда актриса озишнинг сирини билиб олган ва Instagram’даги обуначилари билан бўлишган. Хонанданинг сўзларига кўра, инсон озиш учун ойнага қараб психологик ўзини тайёрлаб, озаётганига ишониши керак.

«’Sevimli’ телеканалидаги кўрсатувда озиш мавзуси бўлди. Ишонасизми, бор сирни билиб олдим. Сизлар билан жуда бўлишгим келди. Кўпчилик парҳез қилиб, озишга ҳаракат қилади. Менга ‘Ситора опа қоматингизни қандай ушлайсиз?’, деб жуда кўп саволлар келади. Мен озиш учун умуман ҳеч нарса қилмайман. Лекин бу сирни билиб ва бунинг натижасининг ҳам гувоҳи бўлганим сабабли сизлар билан бўлишгим келди. Асосийси, қилаётган парҳездан ташқари ҳар доим ойнага қараб, ‘Мен озяпман. Чиройли озибман. Ҳақиқатдан парҳезим ёрдам беряпти. Вазн ташлабман’, деб айтиши ва ён-атрофингиздаги инсонлар сизни психологик қўллаб-қувватлаб туриши ва мана шу қилаётган парҳезингиз фойда бераётганини айтиб туриши керак экан.Бу жуда муҳим экан. Менинг жуда кўп кузатувчиларим озиш мавзусида ёзади. Азизларим, мен бу усул орқали 78 килограмм озган инсон билан кўришдим. Психологик ўзингизни тайёрлаб, озаётганингизга ишонишингиз керак экан», — дейди актриса.

Актёр Улуғбек Қодиров фильмдаги роли сабаб 25 кг озишга мажбур бўлганди. У «Осиё арслони. Казбек» фильмида суратга тушган. Ушбу кино Муҳаммад Али Искандаров режиссёрлигида суратга олинмоқда. Унинг суратга олиш ишлари Фарғонада бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, унда Умид Искандаров ҳам роль ижро этган. Фильм уруш йилларини ўз ичига олган. Улуғбек Қодиров унда бош роль Казбек лақаби билан танилган Мамадали Топиволдиевни гавдалантирган. Фильм бюджети — 2 млн АҚШ доллари. Улуғбек ушбу кинодаги образи учун 25 килограмга озишига тўғри келган.