Тушида пайғамбарни кўрган сотувчи. «Уммон»нинг собиқ аъзоси Шоҳрухдан янги клип тақдим этилди — видео
Клипда бош роллардан бирини хонанданинг ўзи ижро этган
Хонанда, «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ Исамуҳаммедов мухлисларига «Набий Аллаҳ» номли таронасига ишланган клипни тақдим этди.
Қўшиқ исломий руҳда куйланган. Клипда ролларни Зарнигор Ғаниева, Муслима Каюмжонова ва хонанданинг ўзи ижро этган. Режиссёр Икром Али, сценарий муаллифи Дилафруз Али ва дубляж режиссёри Комолиддин Тожиддинов.
Ундаги воқеалар икки ёш боланинг дарс тайёрлаб ўтиришидан бошланади. Абубакр исмли бола Хадича деган қизга ўзининг Қуръон китобини мақтанади. Қиз ундан китобни сўраганда, «менга отам олиб берган сенга ҳам отанг олиб берсин», деган жавобни беради. Лекин қизнинг отаси бўлмайди. Хадича онасининг олдига бориб Қуръон китоб олиб беришуни сўрайди. Кейин онаси китоб дўконига бориб, қизи учун Қуръон китоб олмоқчи эканини, лекин пули етмаслигини айтади. Шунда хонанда тушига пайғамбар Расулуллоҳ с.а.в кириб, «Сенинг дўконингга Хадича ташриф буюради, cен унга Қуръон китобини совға қил», деганини айтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилдора Ниёзова ўзининг янги «Ёлғиз аёл» номли қўшиғига ишланган клип премьерасини тақдим этганди. Унда ажрашган ёлғиз аёл қисмати очиб берилган.




