Медиа

Зокир Очилдиев Ҳожибой Тожибоевнинг қиёфадошини учратиб қолди — видео

«Кўргиси келганлар келаверсин», — дейди қизиқчи

Зокир Очилдиев Ҳожибой Тожибоевнинг қиёфадошини учратиб қолди — видео

Қизиқчи, актёр, сўз устаси Зокир Очилдиев марҳум устози Ҳожибой Тожибоевнинг қиёфадошини учратиб қолди.

Зокир Очилдиев Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ижодий сафарда бўлган. Сафар давомида Шаҳрисабзнинг Оқсарой меъморий ёдгорлиги олдида устозининг қиёфадошини учратиб қолган ва у билан биргаликда видео олган.

«Оқсарой қароргоҳи атрофи ҳавоси жуда ҳам яхши. Амир Темур бобомиз бекорга бу ерни танламаган экан. Ёзнинг иссиқ жазирамасида ҳам шаббода бор, қишда ҳам шаббода бор. Қолаверса биз йўқотган одамларимизни топдик. Мана Ҳожибой акам Тожибоевни мана шу ерга келиб топдик», — дейди Зокир Оҳилдиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Райҳоннинг қиёфадоши пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Севги изтироби» сериалидаги «Камол»нинг қиёфадоши ўзбек фильмда суратга тушаётгани маълум қилинган.