Медиа

Зарина Низомутдинова «Шрек» мультфильмидаги мушукча образини яратди — фото

Актриса кўпчилик аввал уни мазкур мушукка ўхшатганини таъкидлаган

Зарина Низомутдинова «Шрек» мультфильмидаги мушукча образини яратди — фото

Актриса, хонанда Зарина Низомутдинова Instagram саҳифасига «Шрек» мультфильмидаги мушукча образини яратгани акс этган суратни жойлади.

У обуначиларидан «Шрек»даги мушук ҳақида сўраган. Актриса кўзларини катта очган ҳолда, ўзини ҳамда мультсериалдаги мушукнинг суратини жойлаган. Хонанда унга кўпчилик уларнинг кўриниши бир хиллиги ҳақида айтганини таъкидлади.

«’Шрек’ мультфильмидаги мушукни танидингизми? Илгари кўринишимизни бир хил дейишган«, — дейди у.

Зарина Низомутдинова 2 йилдан бери ижод қилмаётганди. Актриса Instagram саҳифасидаги постида бунинг сабабини айтган ва яна ижодга қайтишини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Актриса YouTube’даги саҳифасида «Юлдузча» мусиқа танловидаги иштирокидан видео жойлаганди. Зарина ўша пайтда 8 ёшда бўлган. У танловда «Насиба» қўшиғини куйлаган.