«Икки йилдан бери ижод қилмаяпман». Зарина Низомиддинова киноларда роль ўйнамаётганининг сабабини айтди
Шунингдек, яна ижодга қайтишини маълум қилди
Актриса Зарина Низомиддинова кино ва сериалларда роль ижро этмаётганининг сабабини маълум қилди.
У икки йилдан буён ижод қилмай қўйган. Бунинг сабабини эса фарзандли бўлгани билан изоҳлаган. Лекин, тез орада яна ижодга қайтишини таъкидлаган.
«Мен икки йилдан буён ижод қилмаяпман. Сабаби фарзанд кўрдим, иккинчи бор она бўлдим, кичик танаффусдаман. Лекин албатта ижодга тез орада қайтаман. Аммо олинаётган сериал ва фильмларимизни кўриб турибман. Бир-биридан сифатсиз ва бемаъни фильм ва сериалларимиз кўпайиб бормоқда. Аммо кам бўлса ҳам сифатли проектлар бўлмоқда. Масалан Бахтиёр Сафаровнинг Қадам, Мени асра сериали, ёки Дурдона Тўлаганованинг Шукрона, Севги ва Сенсиз сериаллари халқимиз қалбидан алоҳида жой эгаллади, десам муболаға бўлмайди», — дейди Зарина Низомиддинова.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




