Медиа

Умид Искандаров санъатдан кетган Фаррух Соипов билан тушган архив суратни эълон қилди — фото

Пост остида Улуғбек Қодиров ҳам изоҳ қолдирган

Умид Искандаров санъатдан кетган Фаррух Соипов билан тушган архив суратни эълон қилди — фото

Актёр Умид Искандаров Instagram саҳифасига санъатни тарк этган ҳамкасби Фаррух Соипов билан тушган суратини жойлади.

Расмда Умид Искандаровнинг укаси Муҳаммадали Искандаровни ҳам кўриш мумкин. Сурат тахминан 2009-2010 йилларда олинган. Чунки фотода Умид Искандаровнинг ўнг қўлида узук борлигини кўриш мумкин. Унинг Рената Собирова билан тўйи 2009 йилда бўлган.

«Тасаввур қилинг, сурат қайси йилга тегишли? Бу сурат қанча хотираларни ўзида мужассам этганини тасаввур ҳам қила олмайсиз», — дейди актёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Умид Искандеров (@umidiskandarov)

Шунингдек, сурат остига aктёр Улуғбек Қодиров ҳам изоҳ ёзиб қолдирган. Актёр обунчиларидан пост остида сурат қайси йилда олинганини тахмин қилишни сўраган. Улар турли хил вариантларни айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умид Искандаров собиқ турмуш ўртоғи Рената Собирова билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтганди. Улар 2009 йилда турмуш қуриб, 2015 йилда ажрашган.

Шу билан бирга, актёр отаси унга иккинчи хотин олиб бермоқчи бўлганини айтганди.