Медиа

Саида Раметова ўғли ва келинининг суратини эълон қилди — фото

Улар Регистон майдонида суратга тушган

Саида Раметова ўғли ва келинининг суратини эълон қилди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова Instagram саҳифасида ўғли ва келинининг биргаликда тушган суратини эълон қилди.

Улар Самарқанддаги Регистон майдонида суратга тушган. Азиз Раметовнинг хотини расмда юзини беркитмасдан тушган. Актриса суратга келинининг Instagram’даги саҳифасини белгилаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наргиза Салмонова турк эри билан ажрашгани айтилгандан сўнг илк бор у билан тушган суратини жойлаганди. У тўйидаги фотосессиядан суратни эълон қилган. Актриса уни 3 август куни ўз саҳифасига жойлаган. Шу куни Наргиза Салмонованинг эри Эмраҳнинг туғилган куни бўлган. Актриса сурат остидаги изоҳларда турмуш ўртоғини табриклган. Наргиза Салмонованинг кузатувчилар пост остида уларга бахт тилаган.

«Умр йўлдошим, турмуш ўртоғим, севгилим, ҳамма нарсам. Сен билан ҳар куним гўзал, ҳар лаҳза сен билан алоҳида. Умид қиламизки, бу гўзалликлар биздан бир умр йўқолмайди. Сиз билан бахтли кунларимиз кўп бўлсин азизим», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @nargiza.salmanova

Шунингдек, Имрон онаси билан тушган суратини эълон қилганди. Имрон онаси Ҳаж зиёратини амалга оширганини маълум қилди. Суратда хонанданинг онасини оқ кийимда кўриш мумкин. Ушбу пост остида тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё ҳам изоҳ ёзиб қолдирган. Шунингдек, хонанда Юлдуз Турдиева, актёр Азиз Раметов ва актриса Зилола Ғуломова ҳам суратга ўз фикрини билдирган.

«Яқинда онам Ҳаж сафаридан қайтди. Ҳамма ҳожиларимизнинг Ҳажи қабул бўлсин!», — ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)