Медиа

Наргиза Салмонова турк эри билан ажрашгани айтилгандан сўнг илк бор у билан тушган суратини жойлади — фото

Актриса эрини туғилган куни билан табриклаган

Наргиза Салмонова турк эри билан ажрашгани айтилгандан сўнг илк бор у билан тушган суратини жойлади — фото

Актриса Наргиза Салмонова Instagram саҳифасида турк эри билан ажрашгани айтилгандан сўнг илк бор у билан тушган суратини жойлади.

У тўйидаги фотосессиядан суратни эълон қилган. Актриса уни 3 август куни ўз саҳифасига жойлаган. Шу куни Наргиза Салмонованинг эри Эмраҳнинг туғилган куни бўлган. Актриса сурат остидаги изоҳларда турмуш ўртоғини табриклган. Наргиза Салмонованинг кузатувчилар пост остида уларга бахт тилаган.

«Умр йўлдошим, турмуш ўртоғим, севгилим, ҳамма нарсам. Сен билан ҳар куним гўзал, ҳар лаҳза сен билан алоҳида. Умид қиламизки, бу гўзалликлар биздан бир умр йўқолмайди. Сиз билан бахтли кунларимиз кўп бўлсин азизим», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @nargiza.salmanova

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наргиза Салмонова эридан ажрашгани учун Туркиядан қайтиб келгани ҳақидаги саволларга жавоб берганди. Актриса 2018 йил июль ойида Эмраҳ исмли турк йигити билан турмуш қурган. Шундан сўнг Туркияга кетган ва ижодни тўхтатган. Бироқ, Наргиза 2021 йил Ўзбекистонга қайтди. Шунингдек, бир неча сериалларда яна роль ижро эта бошлади. Шу сабабли ижтимоий тармоқларда унинг эри билан ажрашгани сабабли Туркияга қайтмаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Актриса эса буларни инкор этди.

«Нега бу еpдаман? Сиздек меҳрибон, мен учун қайғурадиган яхшиларим учун янги лойиҳалар билан ижод қилиб юрибман. Ажрашганим йўқ. Хўжайиним Аллоҳга беҳисоб шукур тушунадиган инсон. Чунки ўзиниям карьераси жой, шаҳар ўзгартириб турадиган касб», дея изоҳлади Наргиза Салмонова.