
Хонанда Имрон Instagram саҳифасида онаси билан тушган суратини эълон қилди.
Имрон онаси Ҳаж зиёратини амалга оширганини маълум қилди. Суратда хонанданинг онасини оқ кийимда кўриш мумкин. Ушбу пост остида тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё ҳам изоҳ ёзиб қолдирган. Шунингдек, хонанда Юлдуз Турдиева, актёр Азиз Раметов ва актриса Зилола Ғуломова ҳам суратга ўз фикрини билдирган.
«Яқинда онам Ҳаж сафаридан қайтди. Ҳамма ҳожиларимизнинг Ҳажи қабул бўлсин!», — ёзади хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Имрон 28 апрел куни илк бор ота бўлганди. У қиз фарзандли бўлган. Унинг исмини Софиясултон қўйган. Хонанда қизига умри узоқ, ризқи бутун бўлишини тилади.
«Аллоҳ менга қиз фарзанд берди. Ота бўлдим. Аллоҳга шукур. Қувончим чексиз. Хуш келдинг қизим, Софиясултон. Умринг узоқ, ризқинг бутун бўлсин», — деб ёзади хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram