Рекҳадан Зинат Амангача: Болливуднинг ўз даврида латофатли бўлган актрисалари ҳозир қандай кўринишда?
Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади
Миллионлаб мухлисларни ўзига ром қила олган латофатли ва гўзал Болливуд актрисаларининг ҳозир қандай кўринишда экани суратларда акс этган.
Рекҳа — 67 ёш
Биринчи ролини 12 ёшида ижро этган Болливуднинг дунёга машҳур актрисаси, 67 ёшни қарши олган бўлса ҳам ҳали турмуш қурмаган. Рекҳа ҳозирда Мумбайда яшайди. Унинг ижросидаги «Қасос ўти», «Биз ёлғиз эмасмиз», «Уй», «Супер буви», «Нарх» каби фильмлар миллионлаб мухлислар қалбини забт этган.

Киррон Кҳер — 69 ёш
Болливуднинг таниқли актёри Анупам Кҳернинг рафиқаси 69 ёшли Киррон Кҳер бир қатор ижролари орқали ўзбек томошабинларига ҳам таниш. Унинг иштирокидаги «Девдас», «Вир ва Зара», «Жоним фидо», «Мен борманку», «Мен ва сен» фильмлари ҳамон севиб томоша қилинади.

Зинат Аман — 70 ёш
Ўзбек томошабинларига «Али бобо ва қирқ қароқчи» фильми орқали таниш бўлган ҳиндистонлик латофатли актрисалардан бири Зинат Аман бир қанча гўзаллик танловларида ғлоиб бўлгандан кейин фильмларда суратга тушишни бошлаган. Шахсий муносабатларда омадсиз бўлган актриса икки маротаба турмуш қурган. У ҳозирда 70 ёшда бўлса ҳам кинофильмларда суратга тушишни давом эттирмоқда.

Лина Чандаваркар — 71 ёш
Истеъдодли ва гўзал ҳинд актрисаси Лина Чандаваркар 71 ёшда бўлса ҳам ҳали санъатни тарк этмаган. У Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўз мактабидаги ўқувчиларга рақс санъатидан сабоқ беради. Унинг иштирокидаги «Қўриқчи», «Машҳур номаълум», «Видолашув», «Севги ва бойлик» фильмлари томошабинлар меҳрини қозонган.

Фарида Жалол — 72 ёш
Ҳиндистон кино санъатида 40 йилдан кўпроқ муддатда фаолиайт юритган актриса Фарида Жалол 100 яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. У иштирок этган «Севги тарихи», «Ўғирланмаган келин», «Йил талабаси», «Бобби», «Севги зарбалари» фильмлари дунё мамлакатлари бўйлаб катта экранларда намойиш этилган.

Аввалроқ дунёга машҳур Болливуд юлдузлари ҳозир қандай кўринишда экани ҳақида хабар берилган эди.




