Медиа

«Ҳеч қачон бундай шарманда бўлмагандим». Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида содир бўлган воқеани айтиб берди — видео

Блогер вазиятдан амаллаб чиқиб кетган

«Ҳеч қачон бундай шарманда бўлмагандим». Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида содир бўлган воқеани айтиб берди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида кафеларнинг биридаги ҳолат ҳақида гапириб берди.

У қорни очлиги сабабли маза қилиб овқат еган. Бироқ кейин қараса, ҳамма пули машинада қолиб кетган. Машинани эса анча узоқда қолдирган. Инстаблогер бир амаллаб ҳисобни тўлаганини айтди. У олдин ҳеч қачон бунчалик шарманда бўлмаганини таъкидлади.

«Қорним очлигидан мазза қилиб овқат едим. Кейин қарасам, олдимда пулим йўқ экан. Ҳаммаси машинада қолиб кетибди. Машина узоқда қолган. Бир амаллаб ҳисобни тўладим. Лекин ҳеч қачон бундай шарманда бўлмагандим. Сизларда ҳам шундай бўлганми? Официантлар ҳам ‘Пулинг бўлмаса нима бор кириб’, дегандир», — дейди блогер.

Аввалроқ Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида официант билан тортишиб қолганди. Ўша пайти унга жаҳли чиқмаслиги учун «Latte» олиб келиб берилган.

Шунингдек, инстаблогер 2021 йилнинг 30 октябрь куни ўртача нархи 350-400 миллион сўмни ташкил қиладиган «Hyundai Sonata 2021» машинасини сотиб олганди. Актёр автомобилни олган заҳоти, отаси ўрнида кўрадиган устози Алишер Узоқовнинг олдига борган ва ундан дуо олганди.