Медиа

Озод Ҳуррамов Facebook асосчиси Марк Цукерберг яшайдиган маҳаллани кўрсатди — видео

Инстаблогер Юлдуз Турдиеванинг концерти сабабли Америкага кетган

Озод Ҳуррамов Facebook асосчиси Марк Цукерберг яшайдиган маҳаллани кўрсатди — видео

Тиктокер, инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида Facebook асосчиси Марк Цукерберг яшайдиган маҳаллани кўрсатди.

У ерда кўплаб дарахтлар экилган. Қушларнинг сайраши ҳам эшитилиб туради. Озод Ҳуррамов кўрсатган маҳалласининг нариги кўчасида Марк Цукерберг яшашини айтди. Инстаблогер кўрсатган маҳалла қиммат маҳалла эканини таъкидлаган.

«Мана бу дарахтга қаранг, табиийга ўхшамайди. Жим тураман. Қушнинг овозини эшитяпсизми? Энг қиммат маҳалла экан. Бу маҳалланинг кейинги кўчасида Facebook’нинг хўжайини Марк Цукерберг яшар экан», — дейди Озод Ҳуррамов.

Озод Ҳуррамов 17 февраль куни Instagram саҳифасида Америкада тушган суратларини жойлаган. Актёр пост остида қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Барчага хайрли тонг. Бу давлат мен учун бир пайтлар орзу эди ва ‘Шу давлатга ўқишга кетиб бўлса ҳам бориб кўрсам эди’, деган хаёлда юрар эдим. Ҳозир эса мен бу давлатга ўз ишлаб топган пулимга дам олгани келдим. Менимча, бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Эртакларга ишониб яшанг, шунда ҳаётингиз эртакка айланади. Орзуларингизни изоҳга ёзинг, балким амалга ошганда мени айнан мана шу постим эсигизга тушар».

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)