Медиа

Отабек Мирзахолов илк бор онаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

Сурат остига унинг мухлислари кўплаб ижодий фикр ёзиб қолдирган

Отабек Мирзахолов илк бор онаси билан тушган суратни эълон қилди — фото

«Божалар» гуруҳи аъзоси, актёр, қизиқчи Отабек Мирзаҳолов ижтимоий тармоққа илк бор онаси билан тушган суратни жойлади.

Актёр 1 февраль куни Instagram саҳифасида суратни эълон қилган, шунингдек, изоҳ сифатида латифа ёзиб қолдирган. Бундан ташқари, сурат остига жуда кўп мухлислари ижобий изоҳ ёзиб қолдириб, онасига узоқ умр тилаган.

«Эр хотин сухбатидан.
Хотин: Дадаси, мен сиз учун кимман?
Эр: Жаннатимсан онаси.
Хотин: Унда нега онангиз мени оёқ ости қилсалар хам жим турасиз?
Эр: Чунки Жаннат оналар оёғи остидадир», дея латифа ёзиб қолдирган қизиқчи.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Otabek Mirzaholov (@otabekmirzaholov)

Аввалроқ Отабек Мирзахолов Instagram саҳифасида бешинчи бор ота бўлганини маълум қилганди. Актёр 25 февраль куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ота бўлганини айтиб пост жойлади. Қизиқчи Худо куч-қувват берса, давом этишини таъкидлади.

«Худо хоҳласа, ишлар ҳам беш. Бешинчи фарзанд ҳам туғилди Худога шукур. Бу ёғига ҳам тўхташ йўқ. Худо куч-қувват берса, яна давом этамиз», — дейди актёр.