Медиа

Митҳун Чакраборти «Диско раққоси» фильмидаги афсонавий рақсини ўйнаб берди — видео

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонга келган болливуд юлдузи Митхун Чакраборти «Диско раққоси» фильми афсонавий рақсини ўйнаб берди. Алишер Навоий номидаги киносаройда 29 cентябрь куни ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу концерт тақдим этилди. Унда Митҳун Чакраборти ҳам иштирок этди ва афсонавий рақсини ўйнаб берди. Шунингдек, концерт давомида саҳнага Ҳиндистон делегациясида Ўзбекистонга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани […]

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонга келган болливуд юлдузи Митхун Чакраборти «Диско раққоси» фильми афсонавий рақсини ўйнаб берди.

Алишер Навоий номидаги киносаройда 29 cентябрь куни ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу концерт тақдим этилди. Унда Митҳун Чакраборти ҳам иштирок этди ва афсонавий рақсини ўйнаб берди.

Шунингдек, концерт давомида саҳнага Ҳиндистон делегациясида Ўзбекистонга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб ўз таассуротларини ўртоқлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида Раж Капур бюсти тақдим этилгани ҳақида хабар берилган.