Кино

Ўзбекистонга Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида Раж Капур бюсти тақдим этилди

Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу концерт тақдим этилди. Саҳнага Ҳиндистон делегациясида Ўзбекистонга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб ўз таассуротларини ўртоқлашди. Агентликнинг бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ҳинд актёри Рандҳир Капур бошчилигида афсонавий ҳинд киноюлдузи Раж Капурнинг бюсти олиб чиқилди. Мазкур […]

Ўзбекистонга Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида Раж Капур бюсти тақдим этилди

Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳинд меҳмонлари иштирокида махсус шоу концерт тақдим этилди.

Саҳнага Ҳиндистон делегациясида Ўзбекистонга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб ўз таассуротларини ўртоқлашди. Агентликнинг бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ҳинд актёри Рандҳир Капур бошчилигида афсонавий ҳинд киноюлдузи Раж Капурнинг бюсти олиб чиқилди. Мазкур бюст Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида тақдим этилди. Сўнг ўзбек ва ҳинд миллий куй қўшиқлари билан рақслари ижро этилди.

Тошкент халқаро кинофестивали дастуридан ҳинд киноюлдузлари томонидан маҳорат дарслари, ижодий учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилади.