Медиа

Мадина Ниғматуллаева илк бор ота-онасининг суратини эълон қилди — фото

Актриса уларни тўйига 25 йил бўлгани муносабати билан табриклаган

Мадина Ниғматуллаева илк бор ота-онасининг суратини эълон қилди — фото

«Jurnalist» сериали орқали танилган актриса Мадина Ниғматуллаева Instagram саҳифасида илк бор ота-онасининг суратини эълон қилди.

У ота-онасининг ресторанлардан бирида ўтирган суратини эълон қилган. Актриса сурат остида уларни биргаликда кечирган 25 йиллик ҳаёти билан табриклаган. «Кумуш никоҳ муборак бўлсин» деб ёзади Мадина Ниғматуллаева.

Мадина Ниғматуллаева 8 апрель куни она бўлганди. У бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Шунингдек, унинг умр йўлдоши Маҳмуд Турсунов ҳам бу ҳақда маълум қилиб, «хуш келибсан, маликам», дея ёзиб қолдирган. Уларни кўплаб санъат вакиллари фарзанд билан табриклаган.

Актриса Мадина Ниғматуллаева қизига қандай исм қўйганини маълум қилганди. Мадина Ниғматуллаева видеода қизининг уй жиҳозлари ва кийимларини кўрсатган. У ерда бир қанча ўйинчоқларини ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, видео охирида актриса қизининг юзи беркитилган ҳолдаги суратини ҳам жойлаб, «Менинг Бибишам», дея ёзиб қўйган. У қизига Бибинисо деб исм қўйган.

Аввалроқ Маҳмуд Турсунов ўз Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи ва қизи билан туғруқхонадан чиқаётгани акс этган сурат жойлаганди.