Янгиликлар

Мадина Ниғматуллаева қизига қандай исм қўйганини маълум қилди — фото

Актриса қизининг илк суратларини кўрсатган

Мадина Ниғматуллаева қизига қандай исм қўйганини маълум қилди — фото

Актриса Мадина Ниғматуллаева Instagram саҳифасида қизига қандай исм қўйганини маълум қилди.

Мадина Ниғматуллаева видеода қизининг уй жиҳозлари ва кийимларини кўрсатган. У ерда бир қанча ўйинчоқларини ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, видео охирида актриса қизининг юзи беркитилган ҳолдаги суратини ҳам жойлаб, «Менинг Бибишам», дея ёзиб қўйган. У қизига Бибинисо деб исм қўйган.

Аввалроқ Маҳмуд Турсунов ўз Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи ва қизи билан туғруқхонадан чиқаётгани акс этган сурат жойлаганди.

Мадина Ниғматуллаева 8 апрель куни она бўлганди. У бу ҳақда ўз Instagram саҳифасида маълум қилган. Шунингдек, унинг умр йўлдоши Маҳмуд Турсунов ҳам бу ҳақда маълум қилиб, «хуш келибсан, маликам», дея ёзиб қолдирган. Уларни кўплаб санъат вакиллари фарзанд билан табриклаган.