Медиа

«Кальмар ўйини» юлдузи сериалдаги ноёб кадрларни эълон қилди — фото

Қуйида мазкур кадрлар келтирилади

«Кальмар ўйини» юлдузи сериалдаги ноёб кадрларни эълон қилди — фото

Жанубий Кореян ва «Netflix» ҳамкорлигида суратга олинган «Кальмар ўйини» юлдузи Чон Хо Ён Instagram’даги саҳифасига сериалнинг ноёб кадрларини жойлади.

Сериалда 067 рақами билан танилган модель ва актриса Чон Хо Ён сериалдаги ижросидан кейин катта машҳурликка эришди ва Американинг «Vogue» журналида биринчи чиққан кореялик аёл бўлди. У Instagram’даги саҳифасига сериалнинг ноёб кардларларини жойлади. Кадрларда сериалнинг суратга олиш жараёнидаги тайёргарлик ишларини кўриш мумкин.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Hoyeon Jung(Chung) (@hoooooyeony)

«Кальмар ўйини» сериалида жуда кўп пулга муҳтож бўлган иштирокчилар омон қолиш ва мукофот олиш учун ўйинда қатнашади. Иштирокчилар берилган шартни бажара олмаса ўлимга ҳукм қилинади. Инсон психиологиясига таъсир кўрсатадиган сериал сентябрь ойида «Netflix»даги энг йирик ва даромадли лойиҳага айланди. Лойиҳанинг муваффаққиятли бўлди ва компанияга 900 миллион доллардан ортиқ фойда келтирди.

Аввалроқ «Кальмар ўйини»нинг пародия талқини сериалнинг ўзига нисбатан кўп кўрилгани айтилган эди. Америкалик блогер Жеймс Доналдсон «Кальмар ўйини» сериалини пародия талқинини ташкиллаштирган вa у ўйин учун 3,5 миллиард доллар сарфлаган эди. Ўйинда бир-бирига бегона бўлган 456 нафар иштирокчи қатнашган ва ғолибга 45,6 миллиард вон (39,122,800 доллар) ўрнига 456 минг доллар мукофот пули берилган. Бундан ташқари ўйинда ютқизган иштиркчиларга ҳам маълум миқдорда мукофот берилган.

Ўйиннинг сериалдан фарқи у ҳеч қайси инсон ҳаётига зарар етказмаган. Сериалнинг пародия талқини унинг YouTubeдаги шахсий саҳифасига жойланган. У бир ҳафтада 140 миллонга яқин кўрилган ва «Кальмар ўйини»нинг «Netflix»да октябрь ойидаги кўришлар сонидан кўп натижани қайд этган. Боиси сериал октябрь ойида 111 миллионга яқин кўрилган.