«Ёқимли овоз». Шаҳзода узоқ вақтдан сўнг илк бор видеода кўриниш берди — видео
У ота-оналарга фарзанд тарбиясида маслаҳат берган
Хонанда, актриса Шаҳзода узоқ вақтдан сўнг илк бор видеода кўриниш берди.
Актриса фарзанд тарбияси ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, ўғилларига энг яхшисини беради. Шаҳзода учун энг яхшиси пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар. Хонанда фарзандларига ижодий руҳни «юқтиради».
«Мен икки ўғилнинг онасиман. Ҳар қандай она сингари, мен ҳам уларга энг яхшисини беришни хоҳлайман. Энг яхшиси эса пулга сотиб оломайдиган нарса: ўзингда бор нарсанинг қадрига етиш, кучли ва ҳар доим орзуларингга содиқ қолиш, ҳар қандай тўсиқларга қарамай қалбингда муҳаббатни сақлаш қобилиятидир. Мен уларга ўзимнинг мисолим билан таълим бераман. Мен уларга ижодий руҳий вирусни »юқтираман« ва ишончим комилки, улар ҳам бир кун келиб фарзандларига шуни беради. Ҳар бир инсон бир-бирини яхши вирус билан юқтириши мумкин, ундан ҳарорат кўтарилмайди. Аксинча, сизнинг қалбингиз исинади, бошқалар эса имкониятга эга бўлади», — дейди хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Ушбу пост остида хонанданинг кўплаб обуначилари изоҳ ёзиб қолдирган. Уларнинг деярли барчаси ижобий фикрлар. Шаҳзоданинг кузатувчилари унинг овози ёқимли экани ва қачон қўшиқ чиқариши ҳақида ёзган.
Аввалроқ Шаҳзоданинг Дубайга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритилганди. Хонанданинг администратори Даврон Муқимов Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга Шаҳзода Дубайга кўчиб кетгани ҳақидаги савол берилган. Даврон Муқимов хонанданинг ҳеч қаерга кўчиб кетмаганини таъкидлаб унинг ҳозирда дам олётганини айтди. У бўлмаган гапларга ишонмасликни сўраган.
Шунингдек, хонанда ҳозирда Туркияда экани ҳам маълум бўлганди. У Instagram саҳифасига сурат жойлаган. Расмда унинг кичик ўғли Ҳалид акс этган. Хонанда эса фотосурат остига Туркиянинг Истанбул шаҳрида эканини билдирувчи ёзув қолдирган.