Янгиликлар

Шаҳзода ҳозир қаердалиги маълум бўлди — фото

Аввалроқ у ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди

Шаҳзода ҳозир қаердалиги маълум бўлди — фото

Хонанда, актриса Шаҳзода ҳозир қаердалиги маълум бўлди.

У Instagram саҳифасига сурат жойлаган. Расмда унинг кичик ўғли Ҳалид акс этган. Хонанда эса фотосурат остига Туркиянинг Истанбул шаҳрида эканини билдирувчи ёзув қолдирган.

Аввалроқ Шаҳзода Дубайга кўчиб кетгани ҳақидаги саволга жавоб берилганди. Хонанданинг администратори Даврон Муқимов Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга Шаҳзода Дубайга кўчиб кетгани ҳақидаги савол берилган. Даврон Муқимов хонанданинг ҳеч қаерга кўчиб кетмаганини таъкидлаб унинг ҳозирда дам олётганини айтди. У бўлмаган гапларга ишонмасликни сўраган.

«Шаҳзода ҳеч қачон Тошкентдан кўчиб кетмаган. Ҳозирда дам оляпти. Бўлмаган гапларга ишонманг», — дейди Даврон Муқимов.

Шунингдек, хонанда ҳомиладор экани ҳақидаги миш-мишларга ҳам аниқлик киритганди. Шаҳзоданинг продюсери Даврон Муқимов ўзининг Instagram саҳифасида хонанда билан тушган суратини жойлаган. Расмда Шаҳзода ҳомиладор аёлга ўхшаб қолган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mukimov Davron Furqatovich (@davron_mukimov)

Шу сабабли унинг кузатувчилари актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Шаҳзода эса кўйлак туфайли суратга шундай тушганини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум. Йўқ, кўйлак яхши мос келмади», — деб ёзади Шаҳзода.