
Актриса, хонанда Шаҳзода тахаллуси билан ижод қилувчи Зилола Мусаева Дубайга кўчиб кетгани ҳақидаги саволларга жавоб берилди.
Хонанданинг администратори Даврон Муқимов Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга Шаҳзода Дубайга кўчиб кетгани ҳақидаги савол берилган. Даврон Муқимов хонанданинг ҳеч қаерга кўчиб кетмаганини таъкидлаб унинг ҳозирда дам олётганини айтди. У бўлмаган гапларга ишонмасликни сўраган.
«Шаҳзода ҳеч қачон Тошкентдан кўчиб кетмаган. Ҳозирда дам оляпти. Бўлмаган гапларга ишонманг», — дейди Даврон Муқимов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзоданинг ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритилганди. Шаҳзоданинг продюсери Даврон Муқимов ўзининг Instagram саҳифасида хонанда билан тушган суратини жойлаган. Расмда Шаҳзода ҳомиладор аёлга ўхшаб қолган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу сабабли унинг кузатувчилари актрисанинг ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Шаҳзода эса кўйлак туфайли суратга шундай тушганини таъкидлаган.
«Ассалому алайкум. Йўқ, кўйлак яхши мос келмади», — деб ёзади Шаҳзода.