Медиа

«Ҳинд актрисаларидек». Милена Мадмусаева Францияда тушган суратларини эълон қилди — фото

Хонанда кураш бўйича турнирга борган

«Ҳинд актрисаларидек». Милена Мадмусаева Францияда тушган суратларини эълон қилди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева Instagram саҳифасида Францияда тушган суратларини эълон қилди.

Хонанда Францияда ўзбек миллий кураши бўйича Президент соврини учун ўтказилган халқаро турнирга борган. Милена Мадмусаева у ердан видео ҳам эълон қилган. Актрисанинг Франциядаги сурати остида бир қанча обуначилари изоҳ қолдирган. Улардан бири хонандани ҳинд актрисаларига ўхшатган. Бошқа бири эса Милена Мадмусаевани италияликларга ўхшашини таъкидлаган.

«Францияда ўзбек кураши. Ватаним менинг фаҳрим», — деб ёзади Милена Мадмусаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Milena Madmusayeva (@milena_madmusayeva)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуласал Абдуллаева эри билан тушган суратларини эълон қилганди. У эрини туғилган куни билан табриклаб, пост қолдирган. Хонанда турмуш ўртоғига бир қанча тилаклар ҳам ёзган. Ундан ташқари, Гуласал Абдуллаева эри билан тушган бир қанча суратларини ҳам эълон қилган. Улар орасида жуфтликнинг тўйидаги расмини кўриш мумкин.

«Туғилган кунингиз билан, Жанобим. Умрингиз узоқ бўлсин. Ҳамиша бизга шундай меҳрибон ва ғамхўр суянган тоғимиз бўлиб юринг», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulasal Abdullaeva (@gulasal_abdullaeva_)

Шунингдек, Имрон онаси билан тушган суратини эълон қилганди. Имрон онаси Ҳаж зиёратини амалга оширганини маълум қилди. Суратда хонанданинг онасини оқ кийимда кўриш мумкин. Ушбу пост остида тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё ҳам изоҳ ёзиб қолдирган. Шунингдек, хонанда Юлдуз Турдиева, актёр Азиз Раметов ва актриса Зилола Ғуломова ҳам суратга ўз фикрини билдирган.

«Яқинда онам Ҳаж сафаридан қайтди. Ҳамма ҳожиларимизнинг Ҳажи қабул бўлсин!», — ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)