Медиа

Гуласал Абдуллаева эри билан тушган суратларини эълон қилди — фото

Хонанда уни туғилган куни билан табриклаган

Гуласал Абдуллаева эри билан тушган суратларини эълон қилди — фото

Хонанда Гуласал Абдуллаева Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи билан тушган суратларини эълон қилди.

У эрини туғилган куни билан табриклаб, пост қолдирган. Хонанда турмуш ўртоғига бир қанча тилаклар ҳам ёзган. Ундан ташқари, Гуласал Абдуллаева эри билан тушган бир қанча суратларини ҳам эълон қилган. Улар орасида жуфтликнинг тўйидаги расмини кўриш мумкин.

«Туғилган кунингиз билан, Жанобим. Умрингиз узоқ бўлсин. Ҳамиша бизга шундай меҳрибон ва ғамхўр суянган тоғимиз бўлиб юринг», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulasal Abdullaeva (@gulasal_abdullaeva_)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иймона Фармонова иккинчи эри билан тушган суратини эълон қилганди. У кузатувчиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Шунда ундан эрининг неча ёш кичиклиги ҳақида савол берилган. Блогер эса турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилган ва ундан 8 ёш кичиклигини айтган.

«Ҳа, ростдан ҳам ёши анча катта. Турмуш ўртоғим 1991 йил. Мен эса 1999 йилда туғилганман. Ўртамизда 8 ёш фарқ бор», — дейди у.