Медиа

«Худди ўзи». Сардор Мамадалиев фарзандлари билан тушган суратни эълон қилди — фото

Сурат Истанбулда олинган

«Худди ўзи». Сардор Мамадалиев фарзандлари билан тушган суратни эълон қилди — фото

Хонанда Сардор Мамадалиев Instagram саҳифасида фарзандлари билан тушган суратини эълон қилди.

У оиласи билан бирга Туркияга дам олиш учун борган. Хонанда икки нафар фарзанди билан Истанбулдаги денгиз бўйида суратга тушган ва уни ўз саҳифасида эълон қилган. Сардор Мамадалиевнинг кузатувчилари изоҳларда болалари ўзига ўхшашини таъкидлаган. Хонанданинг обуначилари унга ижодий муваффақият ҳам тилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SARDOR MAMADALIEV (@sardor_mamadaliyev_official)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуласал Абдуллаева эри билан тушган суратларини эълон қилганди. У эрини туғилган куни билан табриклаб, пост қолдирган. Хонанда турмуш ўртоғига бир қанча тилаклар ҳам ёзган. Ундан ташқари, Гуласал Абдуллаева эри билан тушган бир қанча суратларини ҳам эълон қилган. Улар орасида жуфтликнинг тўйидаги расмини кўриш мумкин.

«Туғилган кунингиз билан, Жанобим. Умрингиз узоқ бўлсин. Ҳамиша бизга шундай меҳрибон ва ғамхўр суянган тоғимиз бўлиб юринг», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulasal Abdullaeva (@gulasal_abdullaeva_)

Шунингдек, Имрон онаси билан тушган суратини эълон қилганди. Имрон онаси Ҳаж зиёратини амалга оширганини маълум қилди. Суратда хонанданинг онасини оқ кийимда кўриш мумкин. Ушбу пост остида тожикистонлик машҳур хонанда Шабнам Сурайё ҳам изоҳ ёзиб қолдирган. Шунингдек, хонанда Юлдуз Турдиева, актёр Азиз Раметов ва актриса Зилола Ғуломова ҳам суратга ўз фикрини билдирган.

«Яқинда онам Ҳаж сафаридан қайтди. Ҳамма ҳожиларимизнинг Ҳажи қабул бўлсин!», — ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от IMRON (@imronsinger)