Медиа

Дилшод Назаров салкам ярим миллиард сўмга машина сотиб олди — видео

Блогер машинага 6 ой олдин тўлов қилган

Дилшод Назаров салкам ярим миллиард сўмга машина сотиб олди — видео

Инстаблогер, актёр Дилшод Назаров Instagram саҳифасида 46 минг долларга машина сотиб олганини маълум қилди.

Дилшод Назаров кроссовер «Hongqi HS5» автомобилини сотиб олган. Блогер машинага 6 ой олдин яъни тўйига 15 кун қолганда тўлов қилган. Актёрнинг сўзларига кўра, шу вақт мобайнида ҳар куни машина қачон келишини сўраган.

«Бугун жуда ҳаяжонли ва қувончли кун. Бу машина ҳар олти ойда сотувга чиқарилади. Мен тўйга ўн беш кун қолганда машинанинг пулини тўлаганман ва шу олти ой давомида ҳар куни қачон келишини сўраганман. Сизлар билан яна бир қувончли таассуротимни ўртоқлашдим», — дейди Дилими.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Назаров Яхши бола😇 (@dili.me)

Дилшод Назаров 2021 йилнинг 29 ноябрь кунида уйланганди. Унинг куёв навкаридан видеолар дўстлари томонидан Instagram саҳифасига жойлаб борилган. Тўйда хонанда Ёрқинхўжа Умаров, Даврон Эргашев, Маъруф Шарипов ҳамда актриса Рахшона Шодиеванинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Маҳмудов иштирок этган.

Аввалроқ Ҳосила Раҳимова нархи 150 минг доллар бўлган «Toyota Land Cruiser» йўлтанламасининг сўнгги моделини сотиб олгани ҳақида маълум қилганди. «Toyota Land Cruiser» машинаси 150 минг доллар туради. Хонанда автомашинани Дубайдан буюртма қилган. Шунингдек, у автоуловни тоғли ҳудудлардаги, чекка қишлоқлардаги халқ хизматига ҳам миниб боришини таъкидлаганди.