Ҳосила Раҳимова нархи 150 минг доллар бўлган машина сотиб олди — видео
Хонанда автомашинани Дубайдан буюртма қилган
Хонанда Ҳосила Раҳимова Instagram саҳифасида «Toyota Land Cruiser» йўлтанламасининг сўнгги моделини сотиб олгани ҳақида маълум қилди.
«Toyota Land Cruiser» машинаси 150 минг доллар туради. Хонанда автомашинани Дубайдан буюртма қилган. Шунингдек, у автоуловни тоғли ҳудудлардаги, чекка қишлоқлардаги халқ хизматига ҳам миниб боришини таъкидлади.
«Ассалому алейкум, азизларим. Мана янги автомашина ҳам етиб келди. Қувончимни сизлар билан баҳам кўряпман. Машинага биринчи ўтиришим билан шундай ният қилдимки, Илоҳим, шу автомобиль халқимизнинг яхши кунларида хизмат қилсин. Тоғу тош, дала-дашт, чекка қишлоқларга ҳам соғ-саломат манзилга олиб бориб, яхши кунингизда хизмат қилайлик. Аллоҳга шукур», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Халима Ибрагимова янги электромобил сотиб олганди. Шунингдек, Ҳуснора Шодиева, Озод Ҳуррамов, Зилола Ғуломова ҳамда Дилфуза Исмоилова ҳaм машин сотиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Муниса Ризаева ҳам «Мalibu» сотиб олгани ҳақида маълум қилганди.




