Медиа

Инстаблогер Дилими уйланди — видео

Унинг тўйида машҳур санъаткорлар иштирок этди

Инстаблогер Дилими уйланди — видео

Инстаблогер, актёр Instagramʼ саҳифасида 1,4 миллион обуначига эга бўлган блогер ва вайнер Дилшод Назаров уйланди.

Унинг куёв навкаридан видеолар дўстлари томонидан Instagram саҳифасига жойлаб борилган. Тўйда хонанда Ёрқинхўжа Умаров, Даврон Эргашев, Маъруф Шарипов ҳамда актриса Рахшона Шодиеванинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Маҳмудов иштирок этди.

Вайнер фотосессияда шеър болалари билан суратга тушди. Шунингдек, видеода Жамолиддин Маҳмудов унга йўл-йўриқ кўрсатаётгани акс этган. Шу билан бирга, куёв навкардаги «кортеж» жуда катта бўлган. Умумий ҳисобда 40 дан ортиқ машина йўлган чиққан. Дилшод Назаровнинг дўсти Азиз Каримхонов йўлда тирбандлик бўлмаганини таъкидлади.