Медиа

Дилсўз туғилган кунига эри нима совға қилганини кўрсатди — видео

Хонанда 1989 йил 8 май куни туғилган

Дилсўз туғилган кунига эри нима совға қилганини кўрсатди — видео

Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи xонанда Гўзал Жуманиёзова Instagram саҳифасида туғилган кунига эри Фаррух Раимов нима совға қилганини кўрсатди.

Хонанда турмуш ўртоғига оқ ва пушти атиргуллардан ташкил топган гулдаста совға қилган. Гўзал Жуманиёзова ушбу гулдастани видеога олиб, ўз саҳифасига жойлаган. Шунингдек, Дилсўзни кўплаб санъат вакиллари ва мухлислари табриклаган.

Гўзал Жуманиёзова 1989 йил 8 май куни Навоий шаҳрида туғилган. Фаррух Раимов ва Дилсўзнинг никоҳ тўйи 2015 йил 15 апрелда Навоийда ва 21 апрелда Тошкентда бўлиб ўтган. Ҳозирда жуфтликнинг 4 нафар фарзанди бор.

Хонанда 4 апрель куни тўртинчи бор оналик бахтига эришганди. Бу ҳақда у ўз Инстаграм саҳифасида маълум қилганди. Ушбу хабар остида Дилсўзнинг дугоналари уни табриклаб изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)

Кейинроқ Дилсўз туғруқхонадан чиққанди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Уни олиб кетиш учун турмуш ўртоғи Фаррух Раимов ҳамда фарзандлари келган. Шунингдек, хонанда дугонаси Умидахоннинг ўғли Муҳаммад Али ҳам 4 апрель куни туғилганини айтди. Дилсўз Муҳаммад Алининг туғилган кунида архив суратни ҳам эълон қилган.

Дилсўз ва Фарруҳ Раимов фарзандига Муҳаммад Усмон деб исм қўйган. Улар 2015 йилнинг 15 апрель санас ида турмуш қурган эди. Ҳозирда жуфтликнинг икки нафар қиз ва икки ўғил фарзанди бор. Уларнинг исми Дилсўз, Сафина, Муҳаммад Салоҳ ва Муҳаммад Усмон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилсўз Instagram саҳифасида эри, «Манго» гуруҳининг собиқ аъзоси Фаррух Раимов билан бирга яшамаётгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди. У эри билан тушган суратлари кўплигини, бироқ уларни ижтимоий тармоқларга жойлашни истамаслигини айтди. Хонанда Фаррух Раимов билан инстаолам учун яшамаслигини таъкидлади. Сўзларига кўра, улар бахтли оилалардан бири, буни эса кимгадир исботлашга мажбур эмас.

«Бирга тушган расмларимиз жуда кўп лекин Instagram’га кам жойлаштираман. Чунки ўзим ҳам ёрим ҳам бирга тушган расмларимизни камроқ оммага ёритишни маъқул кўрганмиз. Нимага бирга кам расм қўясизлар?’, деган саволларга жавобим расм кам қўйди дегани бу бирга яшамайди ёки яна қандайдир сабаблар бор дегани эмас. Шунчаки биз инстаолам учун яшамаймиз. Биз Худога шукур бахтли оиламиз буни кимгадир исботлашимиз шарт эмас», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilso’z (@dilsoz_singer_new)