Медиа

Даврон Кабулов «виньетка»сидаги суратини кўрсатди — фото

Журналист мактаб пайти жанжал қилгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди

Даврон Кабулов «виньетка»сидаги суратини кўрсатди — фото

«Миллион» жамоаси етакчиси, журналист Даврон Кабулов Instagram саҳифасида «виньетка»сидаги суратини кўрсатди.

Даврон Кабулов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан мактаб пайтида ўғил болалар билан жанжаллашгани ҳақида сўрашган. Журналист эса бундай воқеалар бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, Даврон Кабулов Instagram саҳифасига «виньетка»сидаги суратини ҳам жойлаган.

Аввалроқ хонанда Лола ҳам ҳеч қаерда эълон қилмаган суратларини кўрсатганди.

Хонанда кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. У жавоблар бериш давомида суратларини ҳам жойлаган. Мухлисларидан бири ундан оиласи, шунингдек, қонида Хиваликлар қони борлиги ҳақида сўраган. Лола отаси Хоразмда туғилганини ва ҳар доим бундан ғурурланганини таъкидлаган.

Кейинчалик блогер Дилими ҳам аввал ҳеч қаерда кўрсатмаган суратларини эълон қилганди.

Дилими уларни олдин ҳеч қаерда эълон қилмаган. Актёр суратлардан бирини Малайзияда тушган. У ўша пайтда сувда ўтириб суратга тушиш урф бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, хонанда яна бир суратдаги ҳолатини ҳам ўз даврида урф бўлганини тахмин қилган.

Инстаблогер Бонамур эса наси билан тушган архив суратларини эълон қилганди.

Блогер дугонасининг stories’ида онасининг туғилган куни эканини билган. Шундан кейин ўзининг онаси билан тушган суратларини жойлаб, улар остига изоҳ ёзиб қолдирган.

«Ҳозир бир дугонамнинг сториесини кўрдим. Онасининг туғилган куни экан. Жуда нурли аёл экан. Кўриб йиғладим. Мен ҳам онамни соғиндим. Соддагина беғубор меҳрибонимни соғиндим. Қанийди, шу кунларни кўрса эди. Қувончдан юраги ёриларди. Сизнинг қизингизман-ку, cабрли ва кучли. Ҳаммаси учун раҳмат. Сизни яхши кўраман, соддагинам», — деб ёзади Бонамур.