Медиа

Дилими аввал ҳеч қаерда кўрсатмаган суратларини эълон қилди — фото

Суратлар орасида блогернинг Малайзиядаги расми ҳам бор

Дилими аввал ҳеч қаерда кўрсатмаган суратларини эълон қилди — фото

Инстаблогер, хонанда, актёр Дилшод Назаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида болалигидаги суратларини жойлади.

Дилими уларни олдин ҳеч қаерда эълон қилмаган. Актёр суратлардан бирини Малайзияда тушган. У ўша пайтда сувда ўтириб суратга тушиш урф бўлганини таъкидлаган.

Шунингдек, хонанда яна бир суратдаги ҳолатини ҳам ўз даврида урф бўлганини тахмин қилган.

Блогер ёшлигида дўстлари билан ойнага қараб тушган расмини ҳам Instagram саҳифасига жойлаган ва уни изоҳсиз қолдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Лола ҳам архив суратларини кузатувчилари билан бўлишганди. У ота-онаси, сингли Анора ҳамда укаси Рустамнинг ҳам расмларини эълон қилганди.