Медиа

Бонамур онаси билан тушган архив суратларини эълон қилди — фото

Блогер онасини соғинаётганини айтди

Бонамур онаси билан тушган архив суратларини эълон қилди — фото

Инстаблогер, актриса Бонамур Instagram саҳифасида онаси билан тушган архив суратларини эълон қилди.

Блогер дугонасининг stories’ида онасининг туғилган куни эканини билган. Шундан кейин ўзининг онаси билан тушган суратларини жойлаб, улар остига изоҳ ёзиб қолдирган.

«Ҳозир бир дугонамнинг сториесини кўрдим. Онасининг туғилган куни экан. Жуда нурли аёл экан. Кўриб йиғладим. Мен ҳам онамни соғиндим. Соддагина беғубор меҳрибонимни соғиндим. Қанийди, шу кунларни кўрса эди. Қувончдан юраги ёриларди. Сизнинг қизингизман-ку, cабрли ва кучли. Ҳаммаси учун раҳмат. Сизни яхши кўраман, соддагинам», — деб ёзади Бонамур.

«Онасиз қийин. Баъзида ичим тўлиб кетади. Олдин нимадандир сиқилсам, ҳамма мени ажратса, хафа қилса онамнинг бағрига кириб ҳаммасини айтиб, ёш боладек йиғлардим. Онам юзимдан ўпиб, бошимни силаб, қаттиқ қучоқлаб, овутарди. Биргина болам деган сўзларини эшитсам, ҳаммаси эсимдан чиқарди. Ҳозир қай бурчакка ўзимни урмай, у инсонни топа олмайман. Онасиз қийин. Борида қадрига етинг. Ҳар доим айтаман. Ҳидига тўйиб, меҳрига қониб эркаланиб яшанг. Бир кетса, жонингизни бериб ҳам қайтара олмайсиз», — деб ёзади блогер.

Шунингдек, Дилими ҳам аввал ҳеч қаерда кўрсатмаган суратларини эълон қилганди. Дилими уларни олдин ҳеч қаерда эълон қилмаган. Актёр суратлардан бирини Малайзияда тушган. У ўша пайтда сувда ўтириб суратга тушиш урф бўлганини таъкидлаган.

Шунингдек, хонанда яна бир суратдаги ҳолатини ҳам ўз даврида урф бўлганини тахмин қилган.

Блогер ёшлигида дўстлари билан ойнага қараб тушган расмини ҳам Instagram саҳифасига жойлаган ва уни изоҳсиз қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Лола ҳам архив суратларини кузатувчилари билан бўлишганди. У ота-онаси, сингли Анора ҳамда укаси Рустамнинг ҳам расмларини эълон қилганди.