Медиа

«Чолиқуши»даги Фериденинг «эгизаги» топилди — фото

Актрисанинг «эгизаги» ҳам Туркияда яшайди

«Чолиқуши»даги Фериденинг «эгизаги» топилди — фото

Туркиянинг таниқли актрисаси, «Чолиқуши» сериалидаги Фериде образи орқали танилган Фахрие Эвженнинг ташқи кўриниш жиҳатдан ўзига ўхшаб кетадиган «эгизаги» топилди.

Актриса Фахрие Эвженнинг «эгизаги» Туркияда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг мухлислари ва маҳаллий нашрлар бу мавзуни танқид остига олди. Сабаби Пелин Акин исмли туркиялик актриса ҳамкасби Фахрие Эвженга ўхшайди ва услуб жиҳатидан ҳам у каби кийинишга ҳаракат қилади. Актриса Фахрие Эвжен ҳам, унинг «эгизаги» Пелин Акин ҳам бу ҳолатга нисбатан муносабат билдирмаган. Пелин Акин ижтимоий тармоқларда Фахрие Эвжен услубида тушган суратларини тармоққа жойлайди. Фахрие Эвженнинг кўплаб мухлислари бу муҳокамалардан кейин актриса Пелин Акиннинг услубини ўзгартиришини кутмоқда.

Маълумот ўрнида, Фархие Эвжен 2017 йилда таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор. У шу вақтга қадар 40 дан ортиқ кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. «Чолиқуши», «Альпарслон», сериаллари ва «Сен менинг уйимсан», «Абадий севги» фильмларидаги роли орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган.

Аввалроқ Фахрие Эвжен имижини ўзгартиргани айтилган эди. Aктриса нафақат ташқи кўринишини, балки кийиниш услубини ҳам ўзгартирган эди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига янги имижи акс этган суратни жойлагандан сўнг бир соатда 400 мингдан ортиқ «like» тўплаган. Обурачиларининг сўзларига кўра, Фахрие Эвжен янги мавсумнинг энг машҳур турк актрисаси бўлиши мумкин.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Fahriye Evcen Özçivit (@evcenf)

У бир оз муддатлик ижодий танаффсудан сўнг кинодаги ҳамроҳи Бариш Ардуч билан «Альпарслон» фильмида суратга тушган. Сериал Туркиядан ташқари дунёнинг кўплаб мамлакатларида кўрувчилар сони бўйича юқори ўринни забт этди.