Медиа

Болливуд юлдузи Прити Зинта фарзанди билан тушган суратини эълон қилди — фото

У фотосуратни Instagram'даги шахсий саҳифасига жойлаган

Болливуд юлдузи Прити Зинта фарзанди билан тушган суратини эълон қилди — фото

Болливуднинг таниқли ва истеъдодли актрисаси Прити Зинта фарзанди билан тушган суратини эълон қилди.

Актриса 2021 йилнинг ноябрь ойида эгизак фарзандни дунёга келтирган эди. Прити Зинта Instagram’даги шахсий саҳифасига фарзанди билан тушган суратини жойлади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Preity G Zinta (@realpz)

Прити Зинта 2009 йилда Ришикешдаги меҳрибонлик уйидан 34 нафар қизни асраб олган ва қизларга ўқиши учун пул тўлаб берган. Уларнинг барча эҳтиёжларини таъминлаган.

Aктриса 2016 йилда америкалик дўсти Жин Гуденафа билан турмуш қурган. Прити Зинта эгизак фарзандларни дунёга келтиргани ҳақидаги хабарни бошқалар билан бўлишмоқчи эканини билдирган ва бундан жуда хурсандлигини айтган. Эгизакларининг исмини Жаи ва Гиа деб қўйган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Preity G Zinta (@realpz)

«Ҳаммага салом, мен бугун сизларга ажойиб хушхабар айтмоқчиман. Турмуш ўртоғим билан ота-она бўлдик. Менга ёрдам берган барча шифокорларга ва яқинларимга миннатдорчилик билдираман», — дейди Прити Зинта.

Маълумот учун, Прити Зинта «Биз ёлғиз эмасмиз», «Ўткинчи дунё», «Вир ва Зара», «Салом, Намасте» каби фильмларда суратга тушган ва миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.