
Актёр, режиссёр Азамат Ахроров Instagram саҳифасида туғилган кунида бир ўлимдан омон қолганини маълум қилди.
Азамат Ахроров Instagram саҳифасига қорли тоғда машинанинг устида ўтиргани акс этган фото жойлаган. Унинг остига эса жарга тушиб кетишига бир бахя қолганини айтган. Актёр 31 ёшни қаршилаган туғилган куни эсда қоларли бўлганини таъкидлади.
«Ассалом алaйкум, ҳаммага. Бугун 31 ёшни қаршиладим. Аллоҳга шукур туғилган куним жуда ҳам эсда қоларли бўлди. Жонимни асраб қолгани учун Аллоҳга раҳмат. 15 дақиқа олдин жарликка қулашимга бир бахя қолди лекин қандайдир сониялар менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди. Машинада юрадиган яқинларингизни доим дуо қилиб туринг. 31 ёшим муборак», — дейди актёр.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалроқ актёр Азамат Ахроров аллақачон уйлангани ва икки нафар фарзандли бўлгани маълум бўлганди. «Лола гулим» фильмининг премьерасида Азамат билан актриса Дилноза Атахонова севишганлар образини яратган. Маълум бўлишича, улар ҳаётда ҳам оила қурган ва икки фарзанди: қизи ва ўғли бор.
Шунингдек, Азамат Ахроров 16 январь куни отасининг туғилган кунида унга «Gentra» машинасини совға қилди. Актёрнинг отаси 65 ёшга кирган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга, Азамат Ахроров Instagram саҳифасига 200 килограммли тошни кўтаргани акс этган видеони жойлаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram