Медиа

Афруза кубаликларга ўзбекча рақсга тушишни ўргатди — видео

Хонанда бу видеони Instagram саҳифасига жойлади

Афруза кубаликларга ўзбекча рақсга тушишни ўргатди — видео

Хонанда, «The Cover Up» лойиҳаси орқали танилган Афруза Instagram саҳифасига Туркияда кубаликларга ўзбекча рақсга тушишни ўргатгани акс этган видеони жойлади.

У Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кафеларнинг бирида асли кубалик бўлган аёлга ўзбекча рақс ҳаракатларини ўргатди. Хонанда қилган ҳаракатларни аёл ҳам айнан қайтарди ва жуда чиройли, дея таърифлади.

Аввалроқ Афруза Туркиянинг кўчаларида қўшиқ куйлаганди. У мусиқани эшитса энергияси ичига сиғмаслигини айтганди. Хонанда қўшиқ миллат ва тил танламасдан ҳаммани бирлаштиришини таъкидлаганди.

Шунингдек, xонанда оғир касалликча чалинган бемор мухлисининг уйига бориб қўшиқ куйлаб берганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Афруза (@afruza_officiall)

Бундан ташқари, у Instagram саҳифасига «Армон» қўшиғига клип ишлаш жараёнидан видео-лавҳани ҳам жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Афруза (@afruza_officiall)