Медиа

«Афандининг қизлари» Туркияга жўнаб кетди — фото

Жамоа аъзоси Нигора Shoubiz.uz'га бунинг сабабини маълум қилди

«Афандининг қизлари» Туркияга жўнаб кетди — фото

Ижтимоий тармоқларда «Афандининг қизлари» жамоаси тариқасида танилган қизлар 1 февраль куни Туркияга жўнаб кетди.

Бу ҳақда жамоа вакили Нигора Абдуллаҳанова «Shoubiz.uz»га маълум қилди. Нигоранинг сўзларига кўра, улар Туркияда 10-12 кун қолади. Актрисалар чет давлатига 10 қисмли ситкомни суратга олиш учун кетган. Маълум қилинишича, ситком туркиялик режиссёр ва операторлар томонидан суратга олинади. Сценарий муаллифи эса «Афандининг қизлари» ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигора Абдуллаҳонова ҳамда Муборак Абдуллаева интервьюлардан бирида қандай танишгани ҳақида айтиб берганди.

Шунингдек, Нигора Абдуллаҳонова ота-онаси ажрашиб кетганини айтиб, бошқа бу мавзу ҳақида гапирмаслигини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, Нигора Абдуллаҳонова пул учун «ўйнаш» бўлганлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритиб, у ўзининг принспларига содиқ қолишини айтганди.