Медиа

«Афандининг қизлари»даги Муборак Абдуллаева болалигидаги архив суратини эълон қилди — фото

«Ширин қиз бўлганман», — дейди у

«Афандининг қизлари»даги Муборак Абдуллаева болалигидаги архив суратини эълон қилди — фото

«Афандининг қизлари»даги актриса Муборак Абдуллаева Instagram саҳифасида болалигидаги архив суратини эълон қилди.

Актриса ўз саҳифасида кузатувчиларидан саволлари бўлса, беришини сўраган. Шунда улардан бири ёшлигидаги суратни қўйишини илтимос қилган. Муборак Абдуллаева ўз расмини жойлаб, болалигида ширин қиз бўлганини ёзган. У ўша вақтда ҳам қўлни белга қўйиб суратга тушиш урф бўлганини таъкидлаган.

«Мана шундай ширин қиз бўлганман. Ўша пайтда ҳам қўлни белга қўйиб тушиш урф бўлган экан», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Камила Гимандинова ҳам болалигидаги архив суратини эълон қилганди. Актриса ўз саҳифасида қайси санадаги суратини қўйишни сўраган. Кузатувчиларидан бири 2007 йил 10 июлдаги расмни айтган. Шунда актриса суратини жойлаб, изоҳга расмга тушган санаси эсида йўқлигини ёзиб қолдирган.

«Аниқ санаси эсимда йўқ. Лекин бу 2007 йил», — деб ёзади актриса.

Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида болалигидаги архив суратларини эълон қилганди. Хонанда 3 та архив суратини эълон қилган. Уларнинг бирида Райҳон Ғаниева велосипедда ўтирибди. Қолганларида эса хонанданинг боғда юрганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Шукурульло Исроилов болалигидан ҳозиргача қанчалик ўзгаргани акс этган видеони эълон қилганди. Унда суратлар актёрнинг болалигидан бошланган. Кейин эса Шукурулло Исроиловнинг ёшлик пайтини кўриш мумкин. Қолган расмларда эса унинг ҳозирдаги кўринишлари акс этган.

«Умр дарё мисоли ўтмоқда. Илохим умримиз файзли баракали бўлсин. Аллох имонимизни бериб, охиратимизни обод қилсин амин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shukurullo Isroilov 👍 (@shukurullo_isroilovoriginal)


Хонанда Сардор Таиров ҳам болалигида тушган ягона суратини эълон қилганди. Суратда Сардор Таировнинг жуда ҳам ёш эканини кўриш мумкин. У расм остига қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Мана шу расм қолган», — деб ёзади Сардор Таиров.