Кино

Ўзбекистонда шифокорлар тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильм намойиш этилади

«Аёл қалби» кинокартинасида бош ролни Раъно Шодиева ижро этган

Ўзбекистонда шифокорлар тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильм намойиш этилади

Режиссёр Жамила Пўлатованинг «Аёл қалби» кинокартинаси долзарб мавзуда яратилган бўлиб, унда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган шифокорлар тақдири ва кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади. Бош ролни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли актриса Раъно Шодиева ўзига хос талқинда олиб чиққан. Фильмда унинг ёлғизлиги, қалбидаги кемтик туйғулари ўзига хос ракурсларда яратилган.

Туғуруқхонадаги воқеалар, оналик бахти остонасидаги аёлларнинг кечинмалари, драматик воқеаларга бой эпизодлар, маҳоратли актёрлар ижросида олиб чиқилган. Бир сўз билан айтганда, «Аёл қалби» бугунги томошабин учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган кинокартинадир.

Президент сўнгги йилларда аёллар фаоллигига, гендер тенглик ва хотин-қизлар муаммоларига кўп эътибор қаратмоқда. Мазкур фильм айнан аёлларнинг оналикдан ташқари жамият учун керакли мутахассис экани, унинг қалби ва туғёнлари бадиий фильм талқинида яратилган.

Кинематография агентлиги томонидан сўнгги йилларда аёллар мавзуларига бағишланган фильмлар сони ортмоқда. Жумладан, «Аёл қисмати», «Меҳр», «Муҳаббат баҳори», «Рангсиз тушлар», «Фариданинг 2000 қўшиғи», «Тутқунлик» каби кино асарлар ўз томошабинларини топмоқда.

Реклама