«Уйда ёлғиз»дан «Гарри Поттер»гача: оммабоп фильмларнинг машҳурлик «сирлари» айтилди
Уларнинг катта экранларда намойиш этилганига бир неча йиллар бўлган
Cуратга олинганига кўп йиллар бўлса ҳам ҳалигача томошабинлар эътирофига сазовор бўлаётган ва машҳурлик даражасини йўқотмаган фильмлар мавжуд. Қуйида шу каби кинокартиналарнинг нима сабабдан ўз даражасини сақлаб қолгани ҳақида мулоҳазалар келтирилади.
Катта экранларда намойиш этилган, дунёнинг кўплаб мамлакатларида севиб томоша қилинадиган «Уйда ёлғиз», «Гарри Поттер», «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг» фильмларининг машҳурликка эришиши ва уни сақлаб қолишида бир нечта сабаблар бор.
Биринчидан, фильмларнинг бундан яхши варианти суратга олинмаган. Барча томошабинлар ушбу фильмлардаги актёр ва актрисаларнинг характери, кинода роль ўйнаш қобилияти, умуман олганда уларнинг рольга ҳақиқатдан ҳам киришиб кетгани учун янги талқинини томоша қилишни истамайди.
Иккинчидан, фильмларда ўзига хос кайфият берувчи саҳналар мавжуд. Бу эса ҳар қандай томошабинни ўзига жалб этади. Учинчи сабаби эса кинокартиналарда ҳаётий ҳақиқатларга мос келадиган бир-биридан қизиқ фикрлар мавжуд.
Аввалроқ «Уйда ёлғиз» фильми ҳақида қизиқарли фактлар ва «Гарри Поттер» фильмнинг энг машҳур образи аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.




