Кино

Уч ҳафта сув остида яшаган актёр, зинадан йиқилган Гермиона: «Гарри Поттер» «съёмка»cидаги ҳеч ким эшитмаган фактлар

Қуйида фильм жараёнлари билан боғлиқ қизиқарли фактлар келтирилади

Уч ҳафта сув остида яшаган актёр, зинадан йиқилган Гермиона: «Гарри Поттер» «съёмка»cидаги ҳеч ким эшитмаган фактлар

«Гарри Поттер» фильми катта экранларда намойиш этилгандан оз фурсатлар ўтиб миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой эгаллади. Қуйида фильмнинг суратга олиш жараёнларидан олинган қизиқарли фактлар келтирилади.

Кастинг жараёнларида

  • «Гарри Поттер» актёри Дэниэл Рэдклифф китобдаги қаҳрамондан фарқли ўлароқ яшил кўзларга эга. У фильм учун рангли линзалар тақишга ҳаракат қилди, аммо улар кучли аллергияга олиб келди. Шундай қилиб асар ёзувчиси Жоан Роулинг кўк кўзли Гарри Поттер образида қолишга рози бўлди;
  • Том Фелтон дастлаб Гарри Поттер ва Рон Уизли роллари учун имтиҳондан ўтган ва у Роулингнинг бирорта китобини ўқимаганини тан олган. Бошқа образларга қабул қилинмаган қаҳрамон Драко Малфой ролини олган;
  • Ричард Ҳаррис дастлаб Дамблдор ролидан воз кечди, лекин у 11 ёшли набирасидан фильмда қатнашиши учун илтимосномани қабул қилди. Агар у Хогвартс директори ролини ўйнашга рози бўлмаганида, набираси бошқа ҳеч қачон у билан гаплашмаган бўларди;
  • Северус Снегг ролига асосий даъвогар дастлаб Тим Рот эди, бироқ у «Маймунлар сайёраси» фильмида ўйнашни маъқул кўриб, «Гарри Поттер»даги ролдан воз кечди. Шундай қилиб, роль Роулингга ёққан Алан Рикманга тушди;
  • Римус Люпин ролини Юань Макгрегор ўйнаши мумкин эди;
  • Чжоу Чанг роли учун экран синовига уч мингга яқин ёш қизлар келган;
  • Генри Кавилл Седрик Диггори роли учун кўриб чиқилди, аммо продюсерлар ёш Роберт Паттинсонни танлади.

Декорация ишлари

  • Зинапоя остидаги шкафни Гаррининг хонасини безаш учун дизайнерлар ўзлари топа оладиган энг хунук мебелларни танлаган;
  • Хогвартснинг макети тахминан 7 ой давомида 40 киши томонидан яратилган. Фильмдан кейин унинг тартиби ўзгартирилди ва ҳар бир трансформация 3-4 ой давом этди;
  • Катта зал Оксфорд коллежининг ошхонасига ўхшаш тарзда қурилган. Декоратив тузилмаларнинг кўпчилиги гипсдан қилинган, аммо катта залнинг таги табиий ёрк тошидан қилинган, чунки ҳар куни камида 400 бола бу ерда юрган;
  • Хогвартсдаги мармар зинапоя учун 250 та расм махсус бўялган;
  • Катта зал ҳақиқатан ҳам улкан: у ерга 22 та Лондон автобуси сиғарди ва деворларни безаш учун 100 тонна гипс ишлатилган;
  • Баъзи саҳналар соборларнинг ҳақиқий интерерларида суратга олинган: масалан, Хогвартс ҳовлиси Дурҳам соборида;
  • Фильмнинг айрим саҳналарида болаларни довдираб қолгани сабабли актёрлар ўрнига қўлда ишланган моделлар қўлланилган;
  • Юле балидаги Гермиона либосининг дизайни бир неча бор ўзгартирилди ва охирги пушти версияси учун деярли ўн икки метр шифон материали ишлатилди. Бош костюм дизайнерининг айтишича, бу фильмдаги энг муҳим либослардан биридир. Эмма Уотсон уни бузишдан жуда қўрқарди ва уни суратга олиш кийган. Шунга қарамай, у зинапоядан тушаётганда йиқилиб тушган, бироқ унинг ўзига ҳам, кийимга ҳам ҳеч нарса бўлмаган;
  • Зални безаш учун дастлаб муз ҳайкаллари яратилган, аммо улар ёруғлик мосламаларининг иссиқлиги туфайли эрий бошлаган. Шунинг учун улар силикон билан алмаштирилган;
  • Барча сув ости саҳналари Европадаги энг катта махсус 500 000 литрлик улкан резервуар
    ичида суратга олинган. Ғаввослар актёрларга сув юзасига сузмасдан нафас олишлари учун махсус мосламалар берган. Фильм бош қаҳрамонларидан бири Дэниэл Рэдклифф уч ҳафта давомида сув остида 41 соат 38 дақиқа вақт ўтказди.

Суратга олиш жараёнлари.

  • Иккинчи фильмни суратга олиш ишлари «Гарри Пoттер ва ҳикматлар тоши» фильми чиққанидан уч кун ўтиб бошланди ва тўққиз ой давом этди;
  • Рэдклиффга франшизанинг иккинчи фильмидаги иши учун 125 000 фунт стерлинг миқдорида оддий тўлов таклиф қилинган. Британия актёрлари уюшмаси аралашиб, музокаралардан сўнг бош ролни ижро этиш учун тўлов 2 миллион фунт стерлингга кўтарган;
  • Гарри ва Роннинг бир жойга йиқилиш саҳнаси учун 14 та «Форд Англия» автомобили бузиб ташланган;
  • Руперт Гринт ўргимчаклардан қўрққан ва унинг иштирок этиши керак бўлган ўрмон саҳнасида ўргимчаклар жуда кўп бўлган, шунинг учун у фильмни тарк этмочи ҳам бўлган;
  • Малфойнинг отаси дастлаб узун сочли эмас эди, лекин Жейсон Исаасс Драко Малфойдан фарқли бўлишни хоҳлагани учун образида ўзгаришлар қилди;
  • Фильмнинг шартнома бандларининг бирида болалар учун сўкиш таъқиқланган;
  • Ҳагриднинг кулбасида ёнаётган кўршапалаклар ҳақиқий бўлган;
  • Сириус Блэкнинг татиуровкалари рус қамоқхоналаридаги тўдалардан олинган. Бу белгилар инсонни қўрқитиш ва ҳурмат қилиш маъносида ифодаланган;
  • «Гарри Поттер ва аланага кубоги» режиссёри Майк Нюелл бор-йўғи 1 миллион доллар маблағ олган, «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» режиссёри Крис Колумб эса бу маблағдан 10 баравар кўпроқ олган;
  • Фильм ижодкорлари дастлаб «Гарри Поттер ва аланга кубоги» фильмини чиқармоқчи эди.
  • Ёш актёрларда кўпида жиддий тери муаммолари бор бўлган ва шунинг учун студия доғларни олиб ташлаш технологиядан фойдаланган;
  • Дамблдор ролини ўйнаган Майкл Гамбон костюми остига оддий кийим кийиб, имкони бўлганда чекиш учун пайпоғига тамаки яширган. Актёр бу иши учун бир неча бор жаримага тортилган.

Аввалроқ «Гарри Поттер»нинг янги қисмидаги катта сир ошкор қилинган эди.