Кино

Рейтинг: 2021 йилнинг энг муваффақиятсиз турк сериаллари эълон қилинди

Қуйида шу ҳақда маълумот берилади

Рейтинг: 2021 йилнинг энг муваффақиятсиз турк сериаллари эълон қилинди

Туркияда томошабинлар меҳрини қозонa oлмаган 2021 йилнинг энг муваффаққиятсиз сериаллари номи маълум қилинди.

Рейтинг натижаларига кўра, Туркиянинг энг муваффаққиятсиз сериали деб 2021 йилда катта экранларда намойиш этилган «Мана менинг ҳикоям» турк сериали эгаллаган. Иккинчи ўринни 2008 йилда суратга олинган «Доирадан ташқарида», учинчи ўринни 2007 йилда намойиш этилган «Ҳаёт квартираси» сериали қайд этган.

Кейинги тўртинчи ўринни 2006 йилда суратга олинган «Мен полициячи бўлганимда», бешинчи ўринни «Сеҳрли она» лойиҳаси эгаллаган. Ушбу сериал 2021 йилда суратга олинган. Олтинчи ўринга 2021 йилнинг яна бир лойиҳаларидан бири «Кел Зейнеп», еттинчи ўринга «Мени кечир» сериаллари номзод бўлган.

Аввалроқ Туркиянинг энг гўзал актрисалари рейтинги эълон қилинган эди.

Серенай Сарикая

Асли Анталиядан келган, Туркияда яшайдиган актриса Серенай Сарикая 2010 йилдан буён моделликда фаолият юритади. Унинг ижросидаги «Лолалар вақти», «Самовий севги» сериаллар томошабинлар қалбидан жой эгаллаган. Серенайнинг мухлислари унинг овозини эътироф этади, бироқ у хонанда бўлиш ҳақидаги фикрларни рад этган.

Фахрие Эвжен

Фархие Эвжен 2017 йилда таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғли бор. У шу вақтга қадар 40 дан ортиқ кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. «Чолиқуши», «Альпарслон», сериаллари ва «Сен менинг уйимсан», «Абадий севги» фильмларидаги роли орқали дунё бўйлаб ўз мухлисларини топган.

Ҳанде Эрчел

Маълумот учун, Ҳанде Эрчел «Гунеш қизлари» сериалида бош роллардан бирини ижро этган. Акриса шу вақтга қадар 30 га яқин кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Ҳанде Эрчел ижросидаги «Гунеш қизлари», «Ҳалқа», «Маликам, энди қара» сериаллари унинг мухлислари томонидан севиб томоша қилинади.

Саадет Аксой

Томошабинларга «Муҳташам юз йил» серали орқали танилган актриса Саадет Аксой моделликда ҳам фаолият олиб боради. У олти йил аввал тумушга чиққан ва ҳозир кино оламини тарк этган. Саадет Аксой ҳозир телебошловчи сифатида ҳам иш олиб боради.

Ирем Ҳелважиўғлу

Германияда туғилган, бироқ асл ватани Туркияда яшаётган актриса Ирем Ҳелважиўғлу томошабинларга «Гунеш қизлари», «Сўйла, Қораденгиз» сериаллардаги ижроси орқали машҳур. У шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни барчадан сир тутади.