Кино

Кундошининг фарзандини туғдирган шифокор: «Аёл қалби» фильми ҳақида

Қуйида мазкур фильм ҳақида маълумот берилади

Кундошининг фарзандини туғдирган шифокор: «Аёл қалби» фильми ҳақида

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Шайхонтоҳур-фильм» киностудияси томонидан суратга олинаётган «Аёл қалби» бадиий фильми ҳақида маълумот берилади.

Кинокартинада шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилинади. Фильмнинг суръатга олиш жараёнлари, монтаж ва овозлаштириш ишлари якунланган. Фильм сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, постановкачи операторлар Дилмурод Турдибоев ва Диёр Исматов, постановкачи рассом Эркин Хушматов, композитор Сардор Эргашев. Фильмда ролларни Раъно Шодиева, Дилдора Умарова, Улуғбек Юнусов, Зуҳра Ашурова, Билол Исаков, Раъно Ярашева, Гулчеҳра Жамилова, Улуғбек Рустамов, Улуғбек Холметов, Гулруҳ Пирназарова, Жамол Валиев, Мавлуда Аҳмедова, Меҳриддин Раҳматов ва бошқалар ижро қилган.

Ушбу фильм реал воқеалар асосида суратга олинган. Унда оила, касбга фидоийлик, аёллар ҳуқуқларининг топталиши, жамиятдаги инқирозлар, коррупция, туғруқхоналардаги муаммолар, қариндошлар ўртасидаги муносабатлар очиб берилган. Фильм бош қаҳрамони шифокор аёл, бу ролни Раъно Шодиева маҳорат билан ижро этган. У турмуш ўртоғининг азобларига чидай олмай ажрашган. Лекин оналик бахтига эришмаган.

Фильмда ҳеч бир образ жуда салбий тарзда кўрсатилмаган. Ҳар бир роль маҳорат билан ижро этилган. Аммо фильм кульминацияси бош қаҳрамон билан боғлиқ эмас. Бу сизни ҳайратга солади. «Shoubiz.uz» мазкур фильмни томоша қилишни тавсия этади.