Кино

«Гарри Поттер»даги Гермиона фильмнинг янги қисм премьерасидан олдин мухлисларга мурожаат қилди

Фильмнинг охирги қисмида ҳам Эмма Уотсон ўз мухлисларига миннатдорчилик билдирганди

«Гарри Поттер»даги Гермиона фильмнинг янги қисм премьерасидан олдин мухлисларга мурожаат қилди

Дунёга машҳур «Гарри Поттер» фильмининг янги қисм премьераси Янги йил байрамида бўлиб ўтади. Фильм премьераси олдидан унда бош қаҳрамонлардан бири сифатида роль ижро этган Эмма Уотсон фильм мухлисларига мурожаат қилди.

Дунёга машҳур бўлган бир неча қисмли «Гарри Поттер» фильмининг янги қисми 2022 йилнинг биринчи кунида «HBO Мах» телеканали орқали намойиш этилади. Фильмдаги бош қаҳрамонлардан бири «Гермиона», яъни актриса Эмма Уотсон фильм мухлислари билан кечинмаларини ва таассуротларини бўлишди.

«’Гарри Поттер’ менинг уйим, оилам, дунём, Гермиона эса севимли фантастик қаҳрамоним эди. Мен Гарри Поттердаги дўстларим билан бирга улғайдим. Улар билан фахрланаман, менга дўст бўлиб қолганларга эса миннатдорчилик билдираман»,— дейди фильм актрисаси Эмма Уотсон.

Фильмнинг охирги қисми 2011 йилда чиққан эди ва Эмма Уотсон шунда ҳам ўз мухлисларига миннатдорчилик билдирганди. Бу йил фильмнинг 20 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида фильм ижодкорлари ва мухлислар учрашуви бўлиб ўтади.

Аввалроқ, «Гарри Поттер»нинг барча қаҳрамонлари янги қисмда ҳам бирга суратга тушиши ҳақида хабар берилган эди.