«Гарри Поттер»даги Гермионa нега фильмдан кетмоқчи бўлганини маълум қилди
У ҳозирда модель сифатида фаолият юритади
Британиялик актриса Эмма Уотсон нима сабабдан «Гарри Поттер» фильмини тарк этмоқчи бўлгани ҳақида гапирди.
Эмма Уотсон фильмда Ҳогвартснинг иқтидорли талабалари қаторида турувчи бош қаҳрамонлардан бири Гермионa Гренжер ролини ижро этган. Актриса «Гарри Поттер ва Феникс жамияти» қисмида «Гарри Поттер»дан кетмоқчи бўлгани, сабаби янги қисмнинг суратга олиш жараёнида қийинчиликларга дуч келгани айтди.
«Мен ҳеч қачон бундай қийинчиликларга дуч келмаганман. Суратга олиш жараёнида қийналганим учун фильмни тарк этишга қарор қилган эдим. Аммо атрофдагилар мени бу фикримдан қайтаришган. Мени қўллаб-қувватлаган мухлисларимга раҳмат», — дейди актриса Эмма Уотсон.
Маълумот учун, «Гарри Поттер» фильмининг оммавий ахборот воситаларида энг фаол актрисаларидан бири Эмма Уотсон ҳисобланади. Унга 2014 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Энг яхши аёл элчи»си унвони берилди. Актриса «Гарри Поттер» фильмидан сўнг 20 га йқин кинокартиналарда иштирок этди ва шу сабабли кўплаб халқаро мукофотларга лойиқ кўрилди. Эмма Уотсон кино оламини тарк этган ва ҳозирда модель сифатида фаолият юритади.
Аввалроқ «Гарри Поттер» фильми қаҳрамонлари ижроси учун қанча маблағ олгани маълум қилингани ҳақида хабар берилган эди.




