Кино

«Аср учрашуви». «Гарри Поттер»нинг барча бошқаҳрамонлари янги қисмда ҳам бирга суратга тушди

Фильмнинг янги қисми «Гарри Поттер ва Ҳогвартсга қайтиш» деб номланган

«Аср учрашуви». «Гарри Поттер»нинг барча бошқаҳрамонлари янги қисмда ҳам бирга суратга тушди

Жаҳонга машҳур «Гарри Поттер» ҳақидаги фильмнинг янги қисмида ҳам барча бош қаҳрамонлар яна бирга иштирок этгани маълум қилинди. Бунга эса «Аср учрашуви» деб баҳо берилди.

Фильм мухлисларига яхши маълумки, «Гарри Поттер»нинг бир нечта қисмлари суратга олингандан сўнг анча муддатга ижодий танаффус берилган. Кино ижодкорлари Янги йил олдидан фильмнинг янги қисми намойиш этилишини маълум қилди ва бу «Аср учрашуви» бўлишини таъкидлади.

«Биз яна севимли ва сеҳрли учликни экранда бирга кўрамиз ва бу ‘Аср учрашуви’ бўлади. Фильм 2022 йил 1 январда ‘HBO Мах’ телеканалида премьера қилинади. Бош қаҳрамонлар эса томошабинлар билан студияда жонли учрашади ва фильм билан боғлиқ воқеаларни муҳокама қилади», — дейди фильм режиссёри.

Фильмнинг янги қисми «Гарри Поттер ва Ҳогвартсга қайтиш» деб номланган. Эълон қилинган премьерада фильмнинг бош қаҳрамонлари: Даниел Радклиф, Эмма Уотсон, Руперт Гринт ва бошқа актёрлар, шунингдек «Гарри Поттер» фильмининг режиссёри Крис Колумб иштирок этади.