Кино

Disney «Соҳибжамол ва махлуқ» сериалининг суратга олинишини бекор қилди

Бунга нима сабаб бўлгани айтилди

Disney «Соҳибжамол ва махлуқ» сериалининг суратга олинишини бекор қилди

Disney+ дунё бўйлаб мухлисларга эга «Соҳибжамол ва Махлуқ» сериалининг суратга олинишини бекор қилди.

Маълумотларга кўра, бу қарор актёрлар йиғилишидан сўнг қабул қилинган. Бунга эса фильм муаллифлар гуруҳининг норозилиги сабаб бўлган. Ижодий жамоанинг жараёнларга кечикиши туфайли сериал баҳордан ёзга кўчирилган эди, кейинчалик лойиҳани тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Суратга олиш жараёнлари кузга кўчирилса ҳам актёрларнинг бандлиги ва ноқулай об-ҳабодан қатъий назар суратга олиниши маълум бўлган.

Фильмнинг сериал талқини махлуқни ўлдирмоқчи бўлган овчи Гастон, унинг ёрдамчиси ЛеФу ва саккиз эпизоднинг ҳаётини ҳикоя қилади. Унда бош ролларни 2017 йилда суратга олинган фильмнинг худди шу ўша образларини ўйнаган Люк Эванс ва Жош Гад ижро этиши кутилмоқда. Disney+ лойиҳа устида икки йил ишлаган ва уни ишлаб чиқариш давом эттирилади, бироқ сериалда бошқа жамоа иштирок этиш эҳтимол бор.