Интервью

Тимур Алихонов қачон уйланишини айтди — видео

Блогер яқинда акаси уйланиб, унга йўл очилганини таъкидлади

Тимур Алихонов қачон уйланишини айтди — видео

Инстаблогер, хонанда Тимур Алихонов YouTube’даги «Ruxsat» лойиҳасига берган интервьюсида уйланишга қачон тайёр бўлишини айтди.

Блогер яқинда акаси уйланиб, унга йўл очилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қачон оила қуришга тайёр бўлишини билмайди. Ҳозирда блогер бирор аниқ санани айтолмайди.

«Яқинда акам уйланди. Ундан кейин менга йўл очилди деса ҳам бўлади. Мен ҳозир уйланишга тайёр ёки тайёр эмаслигимни айтолмайман. Чунки бу ҳаётингиздаги жуда катта ўзгариш. Шунинг учун бу нарсага 100 фоиз тайёрман деб ҳисобламайман. Менинг фикримча, уйланиш, оила қуриш мавзуси сал кутиб туриши керак. Уйланганлардан кўп маслаҳат оламан. Уларнинг орасида ҳаёти ўхшамаганлар бор. Мен уларнинг тажрибасини кўриб ўзим фикр қилишим керак бўлган вақтдаман. Шунинг учун, аниқ қилиб бирор санани айтолмайман», — дейди у.

Тимур Алихонов ва Гафур Дубайда пойга ўйнаганди. Гафур 10 кун давомида «Mercedes-Benz Gelik»ни ўрганган. Шу сабабли унинг қандай имкониятларга эга эканини билади. Гафур пойга бошланишидан олдин «Mercedes-Benz Gelik» ғалаба қозонишини тахмин қилган.

«Мен 10 кун давомида ‘Mercedes-Benz Gelik’да бўлдим ва у қандай хусусиятларга эга эканини биламан. Менинг тахминимга кўра, ‘Mercedes-Benz Gelik’ бугун ғалаба қозонади. Оператор туфайли биз яна суратга олишга мажбур бўлдик», — дейди Гафур.

Улар оператор сабабли пойгани қайта суратга олишга мажбур бўлган. Тимур Алихонов саҳифасида ўйин сўнггида барибир ўзи ғолиб бўлганини айтган.

Пойга пайтида бирдан полиция пайдо бўлган ва уларнинг машинаси билан жарима майдончасига олиб кетган. Инстаблогер ўша пайти бироз тушкунликка тушганини таъкидлади. Бироқ унга мотивация беришгандан кейин ўзига келган. Орадан икки кун ўтгач, Тимур Алихонов 2500 доллар жарима тўлаган. Блогер бу воқеани обуначиларидан сир тутишни истамаган.