Янгиликлар

Гафурни пойгада ютган Тимур Алихонов 2500 доллар жарима тўлади — видео

Блогер Дубайда Гафур билан пойга ўйнаганди

Гафурни пойгада ютган Тимур Алихонов 2500 доллар жарима тўлади — видео

Инстаблогер, рэпер Тимур Алихонов Instagram саҳифасида пойга учун жаримага 2500 доллар тўлаганини айтди.

Блогер бу воқеани обуначиларидан сир тутишни истамаган. Пойга пайтида бирдан полиция пайдо бўлган ва уларнинг машинаси билан жарима майдончасига олиб кетган. Инстаблогер ўша пайти бироз тушкунликка тушганини таъкидлади. Бироқ унга мотивация беришгандан кейин ўзига келган. Орадан икки кун ўтгач, Тимур Алихонов 2500 доллар жарима тўлаган.

«Сиз билишингиз керак бўлган бир воқеа бор. Бошида бу нарсани айтиш ортиқчаде туюлди. Лекин сиздан ҳеч нарсани беркитишни истамайман. Дубайда чўлда Гафур билан пойга уюштиргандик. Биринчисидан ўтиб, иккинчисидан ўтаётган пайтимизда машиналарни алмашиб олишга келишдик. Ўша пайти йўқ жойдан полиция пайдо бўлди.

Шу заҳотиёқ, ҳужжатларимизни сўраб, жаримани тўлдиришни бошлади. Мендан кўра кўпроқ Гафур тилни билгани учун чиройли муомала билан тушунтиришга ҳаракат қилди. Бироқ улар бизни эшитишни умуман хоҳламади. Қисқа вақт ичида машинамизни жарима майдончасига олиб кетди. Ўша пайти озгина тушкунлик бўлди. Икки кундан кейин 2500 доллар жарима тўладим», — дейди блогер.

Тимур Алихонов ва Гафур Дубайда пойга ўйнаганди. Гафур 10 кун давомида «Mercedes-Benz Gelik»ни ўрганган. Шу сабабли унинг қандай имкониятларга эга эканини билади. Гафур пойга бошланишидан олдин «Mercedes-Benz Gelik» ғалаба қозонишини тахмин қилган.

«Мен 10 кун давомида ‘Mercedes-Benz Gelik’да бўлдим ва у қандай хусусиятларга эга эканини биламан. Менинг тахминимга кўра, ‘Mercedes-Benz Gelik’ бугун ғалаба қозонади. Оператор туфайли биз яна суратга олишга мажбур бўлдик», — дейди Гафур.

Улар оператор сабабли пойгани қайта суратга олишга мажбур бўлган. Тимур Алихонов саҳифасида ўйин сўнггида барибир ўзи ғолиб бўлганини айтган.